top of page

Самарқандлик ўқитувчилар халқаро имтиҳонлар топширишмоқда.


15 нафар чет тиллари ўқитувчилари Халқаро ТКТ (Teaching Knowledge Test) имтиҳонидан муваффақиятли ўтиб, Cambridge Assessment English сертификатларига эга бўлишди.


🧑‍🏫 Самарқанд давлат чет тиллар институти, мактаблар ва Innovative Centre нодавлат таълим муассасаси ўқитувчиларидан иборат устозлар гуруҳи ушбу имтиҳонларда қатнашдилар.


📌 Эслатиб ўтамиз, 20 минг ташкилот томонидан тан олинган мазкур сертификат ўқитувчиларга дунёнинг истаган мамлакатида инглиз тилида дарс бериш ҳуқуқини беради. Мамлакатимизда ҳам ушбу сертификат эгаларига имтиёзлар берилиши кўзда тутилган.

Commentaires


bottom of page